Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси ломбардлардан қандай микроқарз олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Микроқарз олиш учун ломбардга қимматбаҳо мол-мулкни тақдим этилади.
Бунда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат, шунингдек қарз олувчининг фаолияти ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ҳам талаб этилади.
Сўнг, гаровга қўйиладиган мол-мулк баҳоланади ва мижоз микроқарз шартномасининг умумий шартлари билан таништириб чиқилади.
Шартлар маъқул келса, микроқарз шартномаси имзоланади.
Бунда мижозга пул маблағлари ва иккита ҳужжат берилади: микроқарз шартномасининг ва гаров картаси.
Ломбард гаровга қўйилган мулклардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас.
Сўнгги беш йил давомида ломбардлар сони эса 30 тага ортиб, ҳозир 76 та ломбард аҳоли ва тадбиркорларга микромолиявий хизмат кўрсатмоқда.
Жорий йилда ломбардлар активлари 35 фоизга ёки 60 млрд сўмга кўпайиб, умумий 231 млрд сўмга етган.
Изоҳ (0)