Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Лионель Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Мессининг «ПСЖ»га келиши ёқимли «сюрприз» бўлганди. Энди у билан бирга ишлаганимни, уни яқиндан кўрганимни бемалол айта оламан. Марадонани кўрганман, аргентиналик сифатида Мессини ҳам кўрдим, у билан бир йил ишладим.

Албатта, омадим келди. Ушбу спорт турини яхши кўрадиган барча учун энг яхшилар билан ишлаш имконияти бахтдир.

Килиан Мбаппе Роналду ва Мессининг ўрнини босиши ҳақида

Мен учун Лионель Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. Бунга шубҳа йўқ. Ундан кейин Килиан ушбу номга даъвогар бўлади. Яна Неймар бор. У ҳам мен учун дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири.

Маурисио Почеттино, «ПСЖ» собиқ бош мураббийи

«ПСЖ» июль ойи бошида Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Кристоф Гальтьени олиб келди.

Почеттино 2021 йилнинг январида «ПСЖ»ни бошқарувига келган ва ёзда шартномасини 2023 йилгача узайтирганди.

Аргентиналик мутахассис ортда қолган мавсумда клуб билан Франция Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, мамлакат чемпионатида ҳам ғолиб чиқди. Чемпионлар Лигасида эса жамоа 1/8 финалга қадар етиб борди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова