Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Филиппиннинг собиқ президенти, мамлакатни 1992—1998 йилларда бошқарган Фидел Рамос 94 ёшида коронавирус асоратлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда The Мanilа Times хабар бермоқда.

Фото: File Photos

Фото: File Photos

Рамоснинг ўлимини Rappler порталига унинг жияни ҳам тасдиқлади.

«Рамос 31 июль куни Манила чеккасидаги тиббиёт марказида вафот этди. Мамлакатнинг амалдаги президенти кичик Фердинанд Маркос маъмурияти собиқ етакчининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди», — деб ёзади Rappler.

Фидел Вальдес Рамос Филиппиннинг 12-президенти бўлган. У 1992 йилдан 1998 йилгача давлатни бошқарган. Рамос маъмурияти ўзининг «Филиппин 2000» дастури билан шуҳрат қозонди, унинг асосий мақсади 2000 йилгача мамлакатни саноатлаштириш эди. Кўпчилик айнан шу дастур туфайли мамлакат иқтисодиёти жонланди, деб ҳисоблайди.

Мавзуга доир: Мексика собиқ президенти 100 ёшида вафот этди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди