Навоий вилояти Конимех туманида субсидия маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Конимех туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Т.А.» ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ў.Т. фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ажратилган жами 109,2 миллион сўм субсидия маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)