Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқоннинг камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиғи муҳрлангани маълум бўлди.
Тянь-Шань қўнғир айиғи сут эмизувчилар синфига мансуб ҳамда Помир, Тянь-Шань, Ҳимолай ва Ҳисор тоғларида яшайдиган айиқларнинг алоҳида тури бўлиб, «Қизил китоб»га йўқолиб бораётган тур сифатида киритилган.
«Ҳисор» давлат қўриқхонасида ҳам доимий муҳофазага олинган.
Изоҳ (0)