«Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» Френки де Йонгни 85 миллион евро эвазига трансфер қилишга келишиб олди.
Esport3 телеканалининг Onze дастурида журналист Ориол Доменекнинг хабар беришича, клублар 25 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери миқдори бўйича келишиб олишган. Бироқ сумма қай тарзда тўланиши ҳали номаълум. Бунгача 65+20 варианти илгари сурилганди.
Шу билан бирга де Йонг ҳалигача «Аякс»да бирга ишлаган Эрик тен Ҳаг билан яна ҳамкорлик қилиш имкониятига қарамай, кўчиб ўтишга рози эмас.
Клублар футболчини кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳар икки жамоа раҳбарлари ушбу масалада бир неча бор учрашувлар ўтказган. Де Йонг «Манчестер Юнайтед»нинг жорий мавсумдаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади.
Аввалроқ агар «Барселона» маош ва бонуслар ҳисобидан 20 миллион евро қарзини тўлаб берса, футболчи инглиз клубига ўтишга тайёр экани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)