АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида «Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мамлакатдаги ишсизлар сони маълум қилинди.
Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг ижтимоий сўров натижаларига кўра меҳнат ресурслари сони ўртача 19,5 миллион, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар 13,7 миллион, расмий секторда банд аҳоли 6,2 миллион ҳамда норасмий секторда банд бўлганлар 5,7 миллион кишига тўғри келади.
Ишга муҳтож бўлганлар 1,4 миллион кишини, ишсизлик даражаси ўртача 9,2 фоизни (ўтган ҳисобот даврига (10,2%) нисбатан 1,0% га пасайган) ташкил этган.
Изоҳ (0)