«ПСЖ» жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинони истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Париж клуби аргентиналик мутахассис билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди.
«Клуб Маурисио Почеттино ва унинг ходимларига қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келажакдаги ишларида омад тилайди», — дейилади «ПСЖ» баёнотида.
Почеттино 2021 йилнинг январида «ПСЖ»ни бошқарувига келган ва ёзда шартномасини 2023 йилгача узайтирганди.
Аввалроқ «ПСЖ»нинг янги бош мураббийи этиб Кристоф Галте эълон қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Аргентиналик мутахассис ортда қолган мавсумда клуб билан Франция Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, мамлакат чемпионатида ҳам ғолиб чиқди. Чемпионлар Лигасида эса жамоа 1/8 финалга қадар етиб борди.
Изоҳ (0)