Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент вақти билан 3 июль тонгида Лас-Вегас шаҳрида UFC 276 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

MMA кечасининг асосий жанги ўрта вазн тоифаси чемпиони Исраэл Адесаня ва Жаред Каннонье ўртасида кечди. Беш раунд давом этган жангда Адесаня ғалабани қўлга киритди ва камарини ҳимоя қилди.

Яна бир асосий жангда ярим енгил вазн тоифасида чемпиони Алекс Волкановски учинчи марта Макс Ҳоллоуэйга қарши октагонга кўтарилди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Волкановски яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

Асосий кард

  • Исраэл Адесаня очколар эвазига Жаред Канноньени мағлуб этди;
  • Алекс Волкановски очколар эвазига Макс Ҳоллоуэйни енгди;
  • Алекс Перейра 1-раундда Шон Стрикландни нокаутга учратди;
  • Браен Барбарена 2-раунддаги техник нокаут эвазига Робби Лоулерни ютди;
  • Педро Мунёз — Шон O’Мэлли жанги натижаси бекор қилинди.
Прелим кард
  • Желин Тёрнер 1-раунддаги сабмишен эвазига Бред Ридделлни ютди;
  • Жим Миллер 2-раундда сабмишен билан Дональд Серронени таслим этди;
  • Иэн Гарри очколар эвазига Габриэль Гринни енгди;
  • Дрикус Дю Плесси очколар эвазига Бред Таваресни мағлуб этди;
  • Андре Муниз очколар эвазига Юрая Ҳоллни ютди;
  • Мейси Барбер очколар эвазига Жессика Айдан устун келди;
  • Юлия Столяренко 1-раундда сабмишен эвазига Жессика-Роуз Кларкни енгди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар