ФИФА ташкилот ичидаги коррупция иши бўйича АҚШ Адлия вазирлигидан кўп миллионли товон пули олади.
ESPN’нинг ёзишича, Халқаро футбол федерацияси футболдаги глобал коррупция схемалари туфайли етказилган зарар учун 92 миллион доллар товон пули олади. Ушбу схемада ФИФА расмийлари ҳам иштирок этган.
Қайд этиш керак, бу АҚШ Адлия вазирлиги томонидан ФИФА фойдасига тўлов қилинган биринчи ҳолат эмас.
2021 йил август ойида ҳам FIFA 201 миллион доллар компенсация олган. Бу пуллар коррупцияда айбланиб жавобгарликка тортилган федерациянинг собиқ амалдорларининг банк ҳисоб рақамларидан олиб қўйилганди.
Изоҳ (0)