Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолияти Бош прокуратура томонидан ўрганилганида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда қонунчилик талаблари бузилиб, қабул жараёнларининг шаффофлиги таъминланмаган.

Хусусан, 6 мингдан ортиқ абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видео тасвирлари сақланмаган, ижодий имтиҳон топширган 92 нафар абитуриентнинг титул варақалари юритилмаган ва ёзма имтиҳонлар олинмаган, 77 та абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.

Оқибатда ижодий имтиҳонлардан энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинган 132 нафар талабанинг 27 фоизи 1-семестр якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган.

Шунингдек, Давлат қабул комиссияси томонидан институтга иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълимга қабул қилишга рухсат этилган бўлсада, сиртқи таълимга ҳам айрим талабалар қабул қилинган.

Бундан ташқари, институтнинг штатлар жадвалига 10 та штат бирликлари ортиқча киритилиб, 327 миллион сўм асоссиз сарфланган, ҳақиқатда ўтилмаган 1588 соат дарслари учун 89 миллион сўм тўланиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: ЎзМУда ўнлаб нодир қўлёзмалар йўқолгани тасдиқланиб, университет мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар