2022 йил 4 март куни 2015 йилдан бери NASA кузатувида бўлган ракета Ойга келиб урилган. Ракетанинг қаердан келгани номаълум: тахминларга кўра у Хитой 2014 йилда амалга оширган Ой миссиясига (Change 5-Т1) алоқадор бўлиши мумкин. Бироқ Хитой вакиллари мазкур тахминни инкор этиб, етказувчи ракета атмосферага муваффақиятли киргани ва унинг қатламида ёниб кетганини таъкидламоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Коинотдаги объектларни кузатиш учун дастурий таъминот яратган астроном Билл Грэй мазкур ракетанинг Chinа 5-Т1 эканига 99,9 фоиз ишончи комил эканини қайд этган. Мазкур далилнинг ҳақиқатга яқинлиги Хитой гарчи ракеталар учириш билан боғлиқ жараёнларни трансляция қилиши, аммо уларнинг йўналиши ҳақида қўшимча маълумот бермаслиги билан изоҳланмоқда.
Ракетанинг Ой юзасига келиб урилиши аввал кузатилмаган ҳолат. Ракета Ойга урилганидан кейин диаметрлари мос равишда 18 ва 16 метр бўлган иккита кратер юзага келган.
Бу ракетанинг ҳар икки томонида оғир масса бўлганини кўрсатмоқда: одатда энергиясини сарфлаб бўлган ракета массаси двигатель томонга ўтади, қолган қисм эса бўшаб қолган ёнилғи бакидан иборат бўлади.
NASA
Изоҳ (0)