Навоий вилояти Кармана туманидаги «Hanjin Navoi Complex» меҳмонхонаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича «Hanjin Navoi Complex» меҳмонхонаси 51 та хонадан иборат 58 ўринга мўлжалланган бўлиб, барча жиҳозлари билан биргаликда сотилади.
Ер участкасининг умумий майдони — 1,8 гектар. Бинонинг майдони — 7 940 квадрат метр. Меҳмонхонада сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 16,5 млрд сўм. Аризалар 25 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Фарғонадаги кўп қаватли гипермаркет 23,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)