Товуқ гўшти, пишлоқ ва сабзавотлар қўшиб пишириладиган таом жуда мазали бўлиб, помидор унга янада ажойиб таъм қўшади. Lifehacker нашри тақдим этган ушбу рецептни, албатта, тайёрлаб кўришингизни тавсия қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз — 1 дона;
- саримсоқ — 2-3 бўлак;
- пишлоқ — 80 грамм;
- помидор — 6 дона;
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
- товуқ гўшти қиймаси — 200 грамм;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Пиёз, саримсоқ, кўкат ва пишлоқ майда тўғралади.
- Помидорнинг юқори қисми эҳтиёткорлик билан кесиб олинади.
- Ичи чой қошиқ ёрдамида ўйиб олинади.
- Ёғ ўртача оловда қиздирилади. Пиёз юмшагунга қадар қовурилади.
- Устидан саримсоқ қўшиб, яна 30 сония пиширилади.
- Сўнгра товуқ қиймаси, тўғралган помидор қўшилади. 5-6 дақиқа давомида қовурилади.
- Туз ва зираворлар қўшилади ва совитишга қўйилади.
- Тайёр бўлган начинка билан помидорлар ичи тўлдирилади. Устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.
- Тахминан 20-25 дақиқа давомида 180 даража қиздирилган печда пиширилади.
Изоҳ (0)