• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Крипто

    Ўзбекистонда криптовалюталар: улар билан нима қилиш мумкин ёки мумкин эмас?

    Криптовалюта бозори «совуқ қиш»ни бошдан кечирмоқда – биткоин ва бошқа активлар нархи кескин тушиб, узоқ муддатли рекордларни янгилади.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Ўзбекистонда криптовалюталар билан боғлиқ вазият қандай? Улар билан нима қилса бўлади ёки аксинча – «Дарё» шарҳида.

    Майнинг қилиш мумкин, лекин компанияларга

    Май ойининг бошида Ўзбекистонда жисмоний шахсларга криптовалюта майнинги билан шуғулланиш тақиқланди.

    Эндидан майнинг фақат компаниялар томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

    Майнинг учун ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиядан фойдаланган тақдирда:

    • истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловчилар белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади;
    • тиғиз даврда истеъмол қилинган электр энергия учун тегишли тарифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган устамалар қўлланилади;
    • истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда юритилади.

    Бу фаолият тури Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ILMA) томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди. 

    Майнинг билан шуғулланувчи шахслар (майнерлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. 

    Майнерларни рўйхатдан ўтказиш фақат интернет тармоғи орқали электрон шаклда амалга оширилади.

    Сотиб олиш имконияти пайдо бўлди

    2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистон фуқароларига криптовалютани нафақат сотиш, балки сотиб олишга ҳам рухсат берилди.

    Бундан кейин Uznex криптобиржасида сўмда ҳисобни тўлдириш ва ечиб олиш имконияти пайдо бўлди.

    Uznex — Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи қонуний криптобиржа. У 2020 йилнинг январь ойида очилган.

    ILMA’га кўра, криптобиржанинг очилиши янги IT ечимлар жорий қилинишидан ташқари, 1,5 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши ва 25 та янги иш ўринлари яратилишини таъминлаган.

    Январь ойида биржада банк ҳисоби орқали функционаллик мавжуд эди. Кейинчалик Uzcard ва Humo орқали ҳам ҳисобни тўлдириш ва ечиб олиш имконияти йўлга қўйилиши кутилган эди. 

    Лекин июнь ойида криптобиржада сўм орқали ҳар қандай фаолият тури вақтинчалик тўхтатилгангани ҳақида маълумот бор.

    Фото: Uznex

    Фото: Uznex

    Uznex менежерининг «Дарё»га маълум қилишича сўмдаги фаолият июль ойида қайта тикланиши кутилмоқда. 

    Унинг сўзларига кўра, яқинда Uzcard ва Humo орқали ҳисобни тўлдириш ёки уни ечиб олиш ҳам мумкин бўлади. 

    Пул воситаси сифатида ишлатиш мумкин эмас

    Ўзбекистонда криптовалюталар билан тўловларни амалга ошириш қонуний равишда тақиқланган. 

    «Криптоактивлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов ёки тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас», — дейилади ILMA директорининг буйруғида.

    Марказий банк вакилларига кўра, биткоин ва бошқа криптовалюталар Ўзбекистонда ҳали бери тўлов воситаси сифатида фойдаланилмайди. Сабаб — криптовалюта ҳеч нарса билан кафолатланмаган.

    23.06.2022, 19:33   Изоҳ (0)   8770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Тимурмалик Элмурадов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биткоин яна 20 минг доллардан тушиб кетди

    22.06.2022, 18:21

    Биткоин нархи 2020 йилдан бери биринчи марта 20 минг доллардан пастга тушди

    18.06.2022, 15:32

    Қозоғистон Марказий Осиёдаги биринчи криптомарказ бўлишга қарор қилди

    16.06.2022, 20:07

    Биткоин 20 минг долларга тушиб кетганидан кейин кўтарила бошлади

    16.06.2022, 15:47

    «Каттароқ аҳмоқ» назарияси — Билл Гейтс NFT ва криптовалюталарни фирибгарлик деб атади

    16.06.2022, 01:32

    Биткоинни расмий валюта сифатида қабул қилган Сальвадор дефолт хавфи остида қолди

    15.06.2022, 04:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.