Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га таклиф қилинди. Бу ҳақида журналист Хосе Альварес хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Каталония клубига ҳужумчини 50 миллион евро эвазига сотиб олиш таклиф қилинган. Бу якуний нарх эмас, савдолашиш мумкин бўлади.

«Барселона»га «ПСЖ» воситачиларидан қўнғироқ бўлган. Каталония жамоаси президенти Хоан Лапорта билан яқин муносабатда бўлган Пини Заҳави улардан бири. Айнан Заҳави Левандовскини «кўк-анорранглилар» таркибига ўтиш ишларида бош-қош бўлмоқда.

«Барселона»га Неймарни ушбу ёзда 50 миллион еврога сотиб олиши мумкинлиги, бу нархни яна муҳокама қилиш имконияти борлиги хабар қилинган. Музокараларда ҳам муаммо бўлмаслиги айтилган. Неймар ҳам каталонлар сафига қайтишга қарши эмас. У «ПСЖ»дан кетган тақдирда ҳам фақат «Барселона» сафига бориб қўшилишни хоҳлайди. Бразилиялик ҳужумчи «кўк-анорранглилар»га бир неча бор таклиф қилинган.

Ҳозирда Хави жамоаси бор эътиборини Левандовски трансферига қаратган, аммо Лапортанинг Пини ва Неймар билан муносабатлари яхшилигини ҳисобга олиб, бразилияликка лойиҳа етакчиси роли ишониб топшириши мумкин.

Аввалроқ «ПСЖ»нинг қатарлик хўжайинлари ҳужумчининг жамоадан кетишини хоҳлаётгани хабар қилинганди.

Неймар 2017 йилдан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. «ПСЖ» ҳужумчи учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлаб берган эди. Бразилияликнинг амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади.

Бразилиялик 2021/22 йилги мавсум «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди