Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдан Уфага Усмон Қуръони нусхаси берилади. Бу ҳақда «Башинформ»га таяниб «Azon.uz» хабар қилди.

Фото: «Azon.uz»

Фото: «Azon.uz»

Маълум қилинишича, қадимий Қуръонни топшириш бўйича музокаралар бош вазирнинг биринчи ўринбосари Азат Бадранов билан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган. Куфий хатда ёзилган Қуръони каримнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимий қўлёзмаси Тошкентдаги Мўйи Муборак мадрасасида сақланмоқда. Келишувга кўра, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ Усмон Қуръони нусхасини қўлда кўчириб беради.

1918 йил бошида Усмон Қуръони Бутунроссия мусулмонлар кенгашига топширилган ва Уфага олиб келинган, у ерда 1923 йилгача сақланган. Мусулмон руҳонийларининг қурултойи қарорига биноан 1923 йил августда у Тошкентга олиб келинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди