Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, ҳокимлик аҳолидан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймасликни сўраган.

«Ноқулай об-ҳаво шароити — кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Аввалроқ «Ўзгидромет» 20 июнь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи