• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўлим жазоси ҳеч қачон тикланмайди – доцент Фарҳод Примов

    Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Фарҳод Примов Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўлим жазосини тақиқлаш ҳақидаги таклифига муносабат билдирди.

    «Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди, — дейди Фарҳод Примов. — Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан Конституцияга «Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади», деган муҳим нормани киритишни таклиф қилди.

    Шу ўринда кўпчиликда «бизда шундоқ ҳам ўлим жазоси бекор қилинганку, нега энди ўлим жазосини ман этиш ҳақидаги қоидани Конституцияга киритиш керак», деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, ўлим жазосининг ман этилиши оддий қоида эмас. Бу инсоннинг ҳаётига, унинг яшаш ҳуқуқини сўзсиз кафолатлашга оид энг муҳим қоида ҳисобланади. Ва бу қоида, яъни инсоннинг яшаш ҳуқуқи кафолатлари, албатта, Конституция билан мустаҳкамланиши керак.

    Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим вазифаси жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари, жиноий жазо тизимини изчиллик билан босқичма-босқич либераллаштириш ҳисобланади.

    Ўтган йиллар мобайнида жиноий жазолар тубдан либераллаштирилди. Жазонинг асосий мақсади жазолаш эмас, балки шахсни тузатиш экани белгиланди, иқтисодий жиноятлар учун зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазолар қўлланмайдиган бўлди, мол-мулкни мусодара қилиш, қамоқ ва ўлим жазолари Жиноят кодексидан чиқариб ташланди. Шунингдек, агар одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқмаган бўлса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайдиган бўлди.

    Ўта оғир жиноятлар жумласига киритилган жиноятлар рўйхати кескин камайтирилди, содир этилган жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турлари кенгайритилди, ярашув институти жорий этилди. Жиноий жазолар тизимини либераллаштиришга қаратилган бошқа бир қанча дастурий чора-тадбирлар қабул қилинди.

    Жиноий жазоларни либераллаштиришда жазонинг оғирлиги эмас, балки жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланишига алоҳида эътибор берилди.

    Жиноий жазоларнинг либераллаштирилишида, шубҳасиз, ўлим жазосининг бекор қилиниши алоҳида аҳамиятга эга.

    Ўтган мустақиллик йиллари мобайнида ўлим жазосини қўллаш соҳаси босқичма-босқич камайтириб борилди. Мамлакат мустақилликка эришган пайтда жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўлим жазосини назарда тутувчи 30 дан ортиқ моддалардан иборат эди. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги Жиноят кодексида бундай моддалар сони 13, 1998 йилда 8, 2001 йилда эса 4 тагача камайтирилди. 2003 йилда жиноят қонунчилигини либераллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, фақат икки турдаги жиноят жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилган эди.

    Давлатнинг жиноятга оид сиёсати ўлим жазосини қўллашга нисбатан дунё миқёсида кечаётган тенденцияларга тўла мос келади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида эълон қилинган инсонпарварлик ва одиллик тамойилларини изчил ифода этади.

    Айни вақтда мамлакатда инсон қадрини улуғлаш, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган либераллаштириш жараёнларини ортга қайтамайдиган босқичга олиб чиқиш зарурати ўлим жазосини ман этишга оид нормани Асосий қонунда белгилаб қўйишни тақозо қилмоқда.

    Чунки сўнгги вақтларда айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини қайтариш ҳақида таклифлар билдирилмоқда. Албатта, ҳар кимнинг таклифлари ҳурмат қилинади. Аммо бу таклиф мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг мазмун-моҳиятига мос келмайди. Қолаверса, Яратган берган инъомни фақат Яратган қайтариб олиши мумкин. Мамлакатимизда ўлим жазоси бекор қилингани ва қўлланмаслигини энди Конституция даражасида белгилаш биз инсонпарварлик нуқтайи назаридан энг тўғри йўлда эканимизнинг исботидир.

    20.06.2022, 17:26   Изоҳ (0)   9028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Миллий хавфсизлик ва Ташқи сиёсий фаолияти концепциялари янги таҳрирда ишлаб чиқилади

    20.06.2022, 16:35

    Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

    20.06.2022, 16:23

    Сурхондарё ҳокими талаба қизга 1 млрд сўм стипендия сертификати бергани акс этган расм тарқалди. Ҳокимлик бу пуллар 300 нафар иқтидорли талабага аталганини айтмоқд...

    20.06.2022, 16:04

    Ўзбекистонда кимларга ҳар ой 300 минг сўмдан қўшимча тўлов берилиши юзасидан изоҳ берилди

    20.06.2022, 15:58

    Қарийб 1,2 триллион сўм: Ўзбекистон аҳолисининг ичимлик сувидан қарзи ортиб бормоқда (видео)

    20.06.2022, 15:40

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади

    20.06.2022, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.