Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг вакили Тамила Ташева 24 февралдан кейин Киевнинг Қримни қайтариб олишга ёндашувлари ўзгарганини, энди бунга ҳарбий йўл билан эришишга ҳаракат қилишини айтди, деб ёзади «РИА Новости».

Қримдаги Аюдаг тоғи. Архив

Қримдаги Аюдаг тоғи. Архив
Фото: «РИА Новости»

2021 йил мартидан буён Киевнинг «Қримни деоккупация қилиш» (истилодан озод қилиш) бўйича стратегиясида асосий восита музокаралар жараёни деб айтилаётганди. Шу билан бирга, турли манбалар маълумотлари ҳамда 2022 йил февралида бошланган Россия махсус операцияси чоғида аниқланган далиллар Украина Қрим ва Донбассга нисбатан агрессияга тайёрланганини кўрсатди. Россия президенти Владимир Путин апрелда махсус ҳарбий операция мамлакатга хавф солиб турган реал хатар олдини олганини айтганди.

«24 февралдан кейин Қрим масаласи, ҳудудларни қайтариб олишга ёндашувлар ўзгарди. Ҳозир биз биринчи навбатда Украина қуролли кучларига умид қиляпмиз», — деди Ташева «Украина 24» телеканали эфирида. Унинг қўшимча қилишича, Қримни қайтариб олиш бўйича ҳар қандай режаларни амалга оширишда унинг ҳудудига биринчи бўлиб украиналик ҳарбийлар киради.

Зеленскийнинг вакили таъкидлашича, Украина ярим оролни қайтариб олган тақдирда, Россияга қўшилганидан кейин унинг ҳудудига кўчиб ўтган россияликлар чиқариб юборилади. Унинг сўзларига кўра, Киевнинг асосий позицияси — «ўз ҳудудларимизни ҳеч қандай ультиматумларсиз қайтариб олиш» ва 1991 йилги чегараларга қайтишдан иборат. Шунингдек, Ташева баъзи давлатлар етакчилари Украина ҳукуматини бу масалада муросаларга боришга ундаётганини, аммо Киев бунга рози бўлмаслигини айтди.

Донбасс республикаларидан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишлари вазият кескинлашуви фонида февраль ўрталарида бошланган эди. Шундан кейин Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди, 24 февралда эса Украинада «демилитаризация ва денацификация» (қуролсизлантириш ва натсизмни йўқ қилиш) бўйича махсус ҳарбий операция бошлади.

Россия ҳарбийлари Украинанинг Херсон вилоятини ҳамда Запорожье вилоятининг бир қисмини босиб олганини маълум қилди. Ҳудудларда ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари узатила бошлади, Қрим билан савдо алоқаларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Босиб олинган ҳудудлар Россия Федерациясига қўшилиш режалари ҳақида эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар