Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram’даги каналида Россия билан ҳарбий можаро фонида ҳукуматга Россия фуқароларининг мамлакатга кириши режимини қайта кўриб чиқиш масаласини ишлаб чиқишни таклиф қилгани ҳақида ёзди. Ушбу баёнотдан бироз ўтиб, Зеленскийнинг идораси раҳбари қарор Украина Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганини эълон қилди. Украина ва Россия ўртасидаги виза режими 1 июлдан кучга киради.

Фото: Google пҳото

Фото: Google пҳото

«Давлатимизнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қаратилган мисли кўрилмаган таҳдидларга қарши курашиш доирасида Вазирлар Маҳкамасига Россия фуқароларининг Украина ҳудудига кириши режимини қайта кўриб чиқиш масаласини ишлаб чиқишни таклиф қилдим», — дея ёзади Зеленский.

Владимир Зеленский ўтган йилнинг ноябрь ойида россияликларнинг Украинага киришига чекловлар ишлаб чиқилишини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, 2015 йилдан бери икки давлат ўртасидаги визасиз режим амалда ишламаяпти. Украина 2014 йилдаёқ виза режимини жорий қилишни хоҳлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар