Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея юк машиналари ишлаб чиқариш ва глобал таъминот занжирларида жиддий узилишларга олиб келган саккиз кунлик иш ташлашни якунлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда

Фото: BBC

Фото: BBC

Расмийлар юк ташувчилар касаба уюшмаси билан энг кам иш ҳақи кафолатлари бўйича келишувга эришди. Иш ташлашга ёнилғи нархининг кескин ўсиши сабаб бўлган.

Жанубий Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, иш ташлашнинг дастлабки олти кунида 1,2 миллиард доллар зарар етказилган.  

Иш ташлашнинг якунланиши ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, жумладан цемент, пўлат, нефть-кимё маҳсулотлари, шунингдек, материалларни қайта тиклашга имкон берди. 

Инвесторлар ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг қайта тикланишига ижобий муносабатда бўлишди. 

 

Иш ташлаш тугагандан кейин Hyundai Motor акциялари 4,4 фоизга қимматлашди. Компания «Улсандаги заводда иш нормаллаштирилгани» ва ишлаб чиқаришнинг узилишидан истеъмолчиларга ноқулайликларни минималлаштириш бўйича ишларни давом эттиришини эълон қилди.

Reuters сўрови ўтказган таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иш ташлаш 5 мингга яқин Hyundai Motor ва Kia Motors автомобилларини ишлаб чиқаришга таъсир қилган.

Пўлат ишлаб чиқарувчи POSCO иш ташлаш туфайли Жанубий Кореядаги баъзи заводларида ишни тўхтатишга мажбур бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади