«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола теннисчи Рафаэль Надални Испания тарихидаги энг яхши спортчи деб атади.
Айниқса, унинг ўзи таъкидлаган жисмоний муаммоларини ҳисобга олсак, бу имконсиздек туюлади. Рафанинг фаолияти ва муваффақиятини тасвирлаш учун бошқа сифатлар йўқ.Испаниялик теннисчи Ролан Гаррос мусобақаси финалида Каспер Рууд устидан (6:3, 6:3, 6:0) ғалаба қозониб, 22-бор «Улкан тож»га эга чиқди. Бу теннис тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Надал Ролан Гарросда 14 марта чемпионга айланди.Ролан Гарросдаги тўққизинчи ёки ўнинчи ғалаба охиргисидек туюлганди, чунки унинг ёши ўтиб қолганди. Аммо у тўхтамади. Агар Надалнинг танаси оёқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олса, у ғалаба қозонишда давом этади.
Надал Испания тарихидаги энг яхши спортчи эканлиги ҳақида
Шубҳасиз, ҳаттоки саволга ўрин йўқ. Индивидуал спорт турларини жамоавий спорт билан солиштириш қийин. Испанияда жуда яхши спортчилар бўлган, лекин ҳеч ким Рафаэл каби барқарор ва узоқ йиллик фаолият олиб бормаган.
Пеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи
Изоҳ (0)