Бухоро вилоят транспорт бошқармаси масъули 350 доллар пора билан ушланди. Ҳолат вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан аниқланди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг 31 май куни департаментнинг вилоят бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида фуқаро О.А. аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.О.А.нинг аризасига кўра, вилоят транспорт бошқармаси автомобиль транспортини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Қ. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда «ГЕТ» МЧЖ раҳбари О.А.дан жамиятга қарашли бўлган 9 та автотранспорт воситаларига йўловчи ташиш лицензиясини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 350 долларни пора тариқасида беришини талаба қилган. Жамият раҳбарининг турли оворагарчилик ва сарсонгарчиликларига сабаб бўлган.
О.А. вазиятдан келиб чиқиб, Ш.Қ.нинг пора бериш ҳақидаги талаби юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришга мажбур бўлган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида Ш.Қ. жамият раҳбаридан 350 доллар пулни олаётган вақтида қўлга олинган.
Ш.Қ.нинг хатти-ҳаракатларига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ҳужжатлар терговга тегишлилиги масаласини ҳал этиш учун Бухоро шаҳар прокуратурасига юборилган.
Мавзуга доир:
- Сурхондарёда ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
- Фарғонада қайнсинглисига ҳимоячи бўлишини илтимос қилган аёлдан 8 минг доллар олган сохта адвокат ушланди
- Тошкентда фуқарога «права»ни дарсларга қатнаштирмасдан олиб беришни ваъда қилган автомактаб раҳбари ушланди