Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Нега машҳурлар миллионлаб пул топади? Албатта, яқинларини ёки ҳеч бўлмаганда ўзини хурсанд қилиш учун. Шу сабабли, юлдузлар томонидан қиммат нархга сотиб олинган ёқимли «кичкина буюмлар» ҳеч кимни ажаблантирмайди. Wday нашри баҳоси квартира билан баробар бўлган аксессуарларни харид қилган юлдузлар ҳақида сўз юритди.

Фото: Wday

Фото: Wday

Фёдор Бондарчук, маржон — 65 000 доллар

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Фёдор бу қимматбаҳо совғани актриса Паулина Андрейевага Европада дам олиш вақтида тақдим этди. Италиядаги дўконлардан бирида сотиб олинган эксклюзив маржон оқ олтиндан ясалган ва олмос билан безатилган.

Ксения Собчак, сумка — 54 000 доллар

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Бошловчи бу нархга Hermes Birkin сумкасини сотиб олган. Модель тимсоҳ терисидан ясалган ва тилла билан безатилган. Бу сумкани Собчак айнан ҳомиладорлигида сотиб олган, балки бу унинг барча аёлларга хос инжиқлигидир.

Фото: Wday

Фото: Wday

Гвинет Пелтроу, қуёшдан сақлайдиган кўзойнак — 408 000 доллар

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Голливуд юлдузи Гвинет ҳар қандай давлат марказидан олиш мумкин бўлган яхши квартиранинг нархига аксессуарни сотиб оладиган даражада машҳур. Масалан, De Rigo Vision ва Chopard брендига мансуб қуёшдан сақлайдиган кўзойнаклар олтиндан ясалган ва 51 дона олмос билан безатилган. Улар аллақачон актрисанинг энг эвимли аксессуарига айланиб улгурган.

Фото: Wday

Фото: Wday

Бейонсе, Barbi қўғирчоғи — 85 000 доллар

Фото: Wday

Фото: Wday

Юлдузлар, аввало, севимли фарзандини хурсанд қилишни хоҳлайди. Мисол учун, улар олмос билан безатилган Barbi қўғирчоғини сотиб олиши мумкин. Бейонсе 160 та қимматбаҳо тошлар ва оқ тилла билан безатилган қўғирчоққа буюртма бериб, қизалоғини шундай совға билан хурсанд қилган.

Роберт Паттинсон, тилла ручка — 46 000 доллар

Фото: Wday

Фото: Wday

Бундай совға «Сумерки» достонининг актёри томонидан фильмдаги партнёри, шунингдек, собиқ севгилиси Кристен Стюартга туғилган куни учун қилинган. Ручка оқ тилладан ясалган бўлиб, дунё бўйича улардан атиги 40 дона бор. Бошқа ҳеч кимда шунга ўхшаш нарса йўқлигини билдириш учун Паттинсон ручкага «From R» деб ёздирган. Аммо жуфтлик бугунда бирга эмас ва Кристен ушбу қимматбаҳо совға билан дасхат ёзишда давом этмоқдами ёки йўқ, буниси номаълум.

Леди Гага, арвоҳ детектори — 50 000 доллар

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Аммо энг ғалати аксессуарни доимгидек Леди Гага сотиб олади. Хонанда арвоҳларга ишонади ва унга Райан исмли шарпа таъқиб қилгандек туйилади. У арвоҳни аниқлаш учун ўзи билан 50 000 долларлик детекторни олиб юради. Қурилма хонандага фойда келтирадими ёки йўқлиги номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар