Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Одатда соч дазмолини доим ҳам ёнимизда олиб юриш ноқулай. Шундай вақтда сочни текислашнинг табиий усуллари асқатади. «Новий очаг» нашри соч текислашнинг бир қанча хавфсиз усуллари билан бўлишди.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Кондиционер

Албатта, кондиционер сочларни мукаммал даражада текисламаса-да, паҳмоқ ва жинагалк толаларни имкон қадар силлиқлайди. Бунинг учун фақат маҳсулотни одатдагидан кўра узоқроқ ниқоб сифатида ушлаб туриш керак. Энг муҳими, кондиционерни соч илдизларига қўлламаслик лозим.

Соч ёғлари

Кокос, бодом ёки арган ёғларидан соч парваришида унумли фойдаланиш мумкин — улар соч толаларига сингиб, янада зич ва оғирроқ қилади, бу эса текислаш эффектини беради. Қолаверса, сочлар ипакдек майин ва порлоқ тусга киради.

Феннинг совуқ ҳавоси

Агар сочларни дазмолсиз мукаммал текислашни истасангиз, уларни феннинг совуқ ҳавоси билан қуритиш керак. Бунинг учун фен машинаси ва думалоқ тароқ керак бўлади. Бироз нам сочлар тароққа ўралиб, пастга қараб таранг тортилади. Ҳаво оқими соч илдизларидан учигача юборилади, натижа дазмолникидек ёмон бўлмайди.

Тога

Тога ёки тюрбан Лотин Америкасида сочларни фен ва дазмолсиз текислаш усулидир. Бунинг учун соч табиий равишда ювилади ва қуритилади, улар алоҳида қисмларга бўлинади. Сўнгра бош атрофига ўраб, тога турмаги кўринмас ҳолда маҳкамланади. Соч рўмол ёки шарф билан ўралади ва орадан 5-6 соат ўтиб, дазмолсиз мукаммал силлиқ сочларга эга бўлиш мумкин.

Эластик тасма (резинка)

Бу усул аввалгисидан анча тезроқ, аммо унчалик самарали эмас. Ётишдан олдин сочлар иккига ажратилиб, пастга йиғилади. Ҳар бир тўпламнинг бошидан охиригача 3 сантиметр оралиқда эластик тасмалар тақилади. Эрталаб эластик тасмалар эҳтиёткорлик билан олиб ташланади ва эҳтиёткорлик билан таралади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар