2022 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,0 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 11,0 фоизга етди.
2022 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчилик илк бор ноозиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,3 фоизга ошди.
2021 йил май ойида нархларнинг ойлик энг юқори ўсиш суръати хизматларда (0,7 фоиз) қайд этилган. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ой давомида мос равишда 0,5 ва 0,4 фоизга қимматлашган.
Шу даврда озиқ-овқат товарлари нархларида 0,2 фоиз пасайиш кузатилган. Етакчилик аҳолига пуллик хизматларга тегишли, уларнинг нархи ой давомида 0,8 фоизга кўтарилди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида нархлар ошиши кўпроқ сезилгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)