Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган уйларнинг бири ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 31 май куни соат 23:20 да Сергели тумани «Белариқ» МФЙ Узумзор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 23:27 да етиб бориб, ёнғин соат 23:39 да қуршаб олинган ва соат 23:44 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 200 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Тошкентда цехда юзага келган ёнғин ўчирилгани, Самарқандда бир-бирига туташган бешта уйда ёнғин содир бўлгани, Сирдарёда масжид ҳовлисида ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)