Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Албатта, қалин ва узун сочлар ҳам доимий парваришни талаб қилади. Нотўғри ювиш, ранг бериш, мунтазам равишда фен билан қуритиш, жингалаклаш, текислаш ва бошқа ташқи таъсирлар соч толаларини сийраклашиб, тўкилишининг асосий сабабларидир. Аммо олдиндан умидсизликка тушмаслик керак, чунки малакали парвариш қилиш уларнинг табиий порлоқлигини тезда тиклаши мумкин. Асосийси Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри таъкидлаб ўтган ушбу хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилишдир.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Сочларни кам ювиш

Одамлар орасида сочларни тез-тез ювиш уларнинг ҳолатига зарар етказади, деган фикр бор. Бироқ бош териси ва сочларга бош териси юзасида жойлашган кир ва ёғ тўпланиши кўпроқ салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, замонавий шампунлар терининг сув-липид балансини меёрлаштиришга ҳисса қўшади ва ҳатто кундалик ювишда ҳам зарар етказмайди.

Соч парвариши маҳсулотлари учун жуда оз маблағ сарфлаш

Ҳеч қандай восита дарҳол мўъжизани кафолатлай олмаса-да, трихологлар яхши таркибга эга бўлган сифатли маҳсулотларга пул сарфлашни тавсия қилади. Ҳақиқат шундаки, арзон маҳсулотларда кўпинча сочга зарар етказадиган моддалар мавжуд бўлиши мумкин.

Ёғлардан нотўғри фойдаланиш

Албатта, ёғ маҳсулотлари сочларда кенг қўлланилади. Бундан ташқари, улар соф шаклда ҳам жуда кўп фойда келтириши мумкин. Бироқ баъзи навлар, албатта, бош териси тешикларини ёпиб қўйиши мумкин, бу эса соч толаларини мўрт, сийрак, қуруқ қилади, шунингдек, уларнинг тўкилишига олиб келади.

Бош терисига ғамхўрлик қилмаслик

Соч толалари бош терисини яширади, аммо бу ҳам алоҳида эътибор талаб қилади. Шунинг учун индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда танланган махсус ниқоблар билан бошни мунтазам равишда пилинг ва намлашни тавсия қилинади.

Ҳар куни амал қилиш керак бўлган оддий маслаҳатлар:

Тўғри овқатланиш

Соч ўсишига таъсир қилувчи моддалар организмда аста-секин тўпланади. Аммо агар тўғри овқатланиш йўлга қўйилса, ажойиб натижаларга тезроқ эришиш мумкин.

B12 витамини

B12 витаминининг танқислиги сочларнинг ҳаддан ташқари қуриши, мўртлашиши ва сийраклашишига олиб келади. Шунингдек, уларнинг ўсишини ҳам секинлаштиради.

Э витамини 

Э витамини соч ўсишини фаол равишда рағбатлантиради, кислород ва керакли моддаларни бош терисига етказиб беради.

C витамини 

C витамини капилляр деворларининг ҳолатини сақлаб туриш ва уларнинг эластиклигини сақлашда муҳим рол ўйнайди, бу эса соч фолликулаларини озиқлантиришни таъминлайди.

Коллаген қўшимчалари 

Коллаген қўшимчалари сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Ўзининг фойдали таркиби туфайли сочларни силлиқ, юмшоқ ва янада жилокор кўринишини тиклайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар