Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Челси»нинг бошқаруви бошқа хўжайин қўлига ўтди. Бу ҳақида жамоа расмий сайти маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Роман Абрамович томонидан клубни америкалик миллиардер Тодд Боэли ва Clearlake Capital консорциумига сотиш ишлари якунланди. Келишув 4,25 миллиард фунтга баҳолангани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ ушбу келишувни Буюк Британия ҳукумати, АПЛ ва бошқа расмий шахслар маъқуллаган эди.

Клуб бошқаруви Боэли ва Clearlake ўртасида тенг тақсимланади. Шунингдек, Тодд бошқарув компаниясининг раиси этиб тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Абрамович Украинадаги вазият туфайли «Челси» бошқарувини клуб хайрия фондига топширди. 3 март куни эса 2003 йилдан бери бошқариб келаётган жамоасини сотишга қарор қилганини маълум қилди.

Абрамовичга нисбатан қўлланган санкциялар туфайли «Челси» ўй ўйинларга чипта сотиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди (бироз муддатдан кейин Буюк Британия ҳукумати «Челси»га уй ўйинларига чипта сотишга рухсат берди). Шундан сўнг клубнинг бош ҳомийси жамоа билан ҳамкорликни тўхтатди. Бундан ташқари, «Челси»нинг банк ҳисоблари ҳам музлатилди. Кейинчалик клуб Буюк Британия ҳукуматини жорий чекловлар остида мавсумни якунлай олмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар