Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,09 сўмга пастлаб, 10 985,79 сўмни ташкил қилди. Евро 74,25 сўмга тушиб, 11 780,06 сўм бўлди. Рубль 4,17 сўмга ошиб, 179,43 сўм бўлди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет олти кун пастлаб, 11 010,88 сўмни ташкил қилганди. Ушбу валюта курси 15 мартдан буён 11 минг сўмдан юқори бўлиб келаётганди.
Изоҳ (0)