Нархларнинг кўтарилишидан қўрқув иккинчи ойга пасайгани сабабли Европа ҳудуди иқтисодиётига ишонч кутилмаганда ошди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Европа Комиссияси томонидан тузилган ўлчов май ойида 105 га кўтарилди. Апрель ойида бу кўрсаткич 104,9 эди. Иқтисодчилар эса нархларни кескин кўтарилишини кутишган эди.
Ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ишончнинг пасайиши хизматлар ва қурилиш соҳаларида яхши кўрсаткичлар билан қопланди.
Келгуси 12 ой ичида нархларнинг кутилган ўлчови пасайганлиги сабабли истеъмолчиларнинг кайфияти ҳам яхшиланди.
Украинадаги уруш рекорд даражадаги инфляцияни кучайтириб, минтақа бўйлаб яшаш нархларини оширмоқда.
Сешанба куни эълон қилиниши керак бўлган маълумотларга кўра, бу ойда Европада нархлар 7,8 фоизга кўтарилган — бу барча вақтларнинг яна бир юқори даражаси.
Европа Марказий банки пул-кредит сиёсатини нормаллаштиришни бошлади. Расмийлар июль ойида ўн йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта фоиз ставкаларини оширишга тайёрланмоқда.
Аввалроқ Россияда ўтган йилнинг августидан бери илк бор нархлар тушиб, дефляция юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)