• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқи

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 28 май куни Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Ҳурматли Садир Нургожоевич!

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишининг барча иштирокчиларини қутлашдан мамнунман.

    Ҳамкасбларимнинг сўзларига қўшилган ҳолда, ҳурматли Садир Нургожоевичга ушбу учрашувимизни ташкил этгани учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

    Қирғизистоннинг ЁИИдаги фаол раислиги мамлакатларимизнинг Евросиё бирлашмаси доирасидаги кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Ўзбекистон кузатувчи давлат сифатида Евросиё иқтисодий иттифоқи билан шериклик муносабатларини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Бу биз учун жуда муҳим йўналиш, чунки ЁИИ мамлакатлари табиий ҳамкорларимиздир.

    Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ва мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигида ижобий суръатни таъминлашга муваффақ бўлганимиз бизни қувонтиради.

    Хусусан, Ўзбекистоннинг бирлашмага аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 30 фоизга, жорий йилнинг биринчи тўрт ойида эса яна 33 фоизга ошди.

    ЁИИ мамлакатларидан жалб қилинаётган инвестициялар йилига қарийб 25 фоизга кўпаймоқда.

    Шу билан бир қаторда, дунёда рўй бераётган шиддатли ўзгаришлар ва инқирозли ҳодисалар мамлакатларимиз барқарорлиги учун жиддий хатардир.

    Глобаллашув даври янги жаҳон тартиботи шаклланиши босқичига ўтмоқда.

    Илгари кузатилмаган миқёсдаги чеклов чоралари киритилаётгани, маҳсулотлар етказиб беришнинг логистик занжирлари ва кооперация алоқалари узилаётгани, хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўсаётгани, ижтимоий кескинлик кучайиб бораётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз.

    Юзага келган вазиятда умумий саъй-ҳаракатлар билан биргаликдаги чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш, ноодатий ечимлар топиш ва ҳамкорликнинг ностандарт механизмларидан фойдаланишни муҳим, деб ҳисоблаймиз.

    Бугун савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шароитларни шакллантириш вазифаси ҳар қачонгидан долзарб аҳамиятга эга.

    Ўзбекистон ва ЁИИ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдода техник тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш ва сертификатлаштиришни тан олиш товарларнинг бозорларимизга кириб боришини анча соддалаштириш имконини беради.

    Шу маънода, озиқ-овқат ва хом ашёни четга чиқариш бўйича чекловлар Ўзбекистонга нисбатан татбиқ этилмаслиги масаласида бизни қўллаб-қувватлашларига ният қиламиз.

    Шунингдек, биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали агросаноат кооперациясини кенгайтиришни муҳим, деб ҳисоблаймиз.

    Ушбу ишлар натижадорлигини ошириш учун Агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.

    Ушбу дастур бозорларимизни кафолатли тўлдириш мақсадида ЁИИ мамлакатларида дон ва мойли экинларни биргаликда етиштириш ҳамда мева-сабзавот экинларини, шу жумладан, уларнинг эртапишар навларини Ўзбекистонда етиштириш масалаларини қамраб олиши мумкин. Айни пайтда дастурни амалга ошириш учун, биринчи навбатда, мамлакатларимиз ҳудудларининг салоҳиятини ишга солиш мақсадга мувофиқ.

    Янги хавф-хатарлар муқобил транспорт йўлакларини янада ривожлантириш, Жануб ва Шарқ йўналишларида транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлашни тақозо этмоқда.

    Энг яқин вақтда Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой темир йўлини қуриш лойиҳасини амалий рўёбга чиқаришга киришишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу йўл Шарқ—Ғарб йўналишида мавжуд темир йўл магистралларининг имкониятларини кенгайтиради.

    Шу билан бир қаторда биз Жанубий Осиёга ва унинг 2 миллиард истеъмолчига эга бозорига чиқиш учун энг қисқа йўлни таъминлайдиган Термиздан Покистоннинг Пешоваригача трансафғон темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш борасида ЁИИдаги шерикларимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

    Бундан ташқари, мамлакатларимизнинг инновацион салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ҳамда саноат кооперациясининг янги шаклларини, энг аввало, юқори технологиялар соҳасида ривожлантириш тарафдоримиз.

    Тошкент шаҳрида «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилгани бу борада биринчи амалий қадам бўлди. Унинг ишида бирлашма мамлакатларининг мингдан зиёд компанияси иштирок этди. Биз ушбу муҳим майдонни янада кенгайтириш ниятидамиз.

    Шу мақсадда, энг аввало, кимё, фармацевтика, машинасозлик, ускунасозлик, электроника соҳаларида кооперация алоқаларини рағбатлантириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича қўшма «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни таклиф этамиз.

    Бунда янги компетенсияларни шакллантираётган илмий-тадқиқот институтлари ва технологик марказлар имкониятларини ишга солиш муҳим.

    Мамлакатларимизда меҳнат миграцияси ва мутахассислар ҳаракати билан боғлиқ масалалар долзарблиги ортмоқда.

    ЁИИга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар иқтисодиётларининг тез ўзгариб бораётган эҳтиёжларига мувофиқ меҳнат ресурсларини самарали жалб қилиш имконини берадиган зарур ҳужжатларни қабул қилиш ва соддалаштирилган тартиб-таомилларни қабул қилишни таклиф этамиз.

    Пандемия оқибатларини енгиб ўтиш шароитида туризм соҳаси иқтисодий тараққиётнинг табиий драйверига айланиши мумкин. Йил бошидан буён Ўзбекистонга, биринчи навбатда ЁИИ мамлакатларидан туристлар оқими сезиларли ўсаётганини кузатмоқдамиз.

    Жорий йил кузида Ўзбекистонда етакчи компанияларимиз иштирокида Туризм индустриясини ривожлантириш форумини ўтказишни таклиф этамиз.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги йўловчи транспорти қатновини тўлиқ ҳажмда тиклаш масаласини ишлаб чиқиш ҳам муҳимдир.

    Ҳурматли саммит иштирокчилари!

    Сўзимнинг якунида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқламоқчиман.

    Бугунги учрашув натижалари кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатларимизда барқарор иқтисодий ривожланиш ва фаровонликни юксалтиришга хизмат қилишига ишонаман.

    Эътиборларингиз учун раҳмат.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    Бундан аввал Ўзбекистон Европа Иттифоқига божхона божисиз экспорт қиладиган маҳсулотлар қатори икки баробарга ошгани, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Россия билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилгани ҳамда Ўзбекистон ЁИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон ЁИИнинг иқлим, рақамлаштириш ва логистика лойиҳаларига қўшилмоқчи
    • «ЁИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётини рус монополлари қамраб олишига йўл очади» — иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбат

    28.05.2022, 16:26   Изоҳ (0)   16175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда будда тасвири туширилган терракота ҳайкалчаси топилди

    28.05.2022, 15:46

    Андижонда ўгай она 11 ёшли қизга тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов бошланган

    28.05.2022, 14:45

    Мамаризо Нурмуратов Марказий банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

    28.05.2022, 13:42

    «Коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар давлат хизматига олинмайди» — Сенат «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

    28.05.2022, 12:58

    Владимир Норов АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди

    28.05.2022, 12:18

    Самарқандда отасига тегишли Lacetti’ни бошқарган 8-синф ўқувчиси икки кишини уриб юборди. Жабрланувчилардан бири вафот этган

    28.05.2022, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.