Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

«Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да қишлоқ хўжалиги ходимлари даромадини камида икки баробарга ошириш мақсад қилинган. Бу ҳақда Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляков журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

Элдор Туляковнинг айтишича, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадларининг ортиши аҳоли даромади ўсишига таъсир қилади.
Ҳар биримизга тааллуқли бўлган масала, бу аҳоли даромадларини ошириш. Аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ хўжалигида, хусусан, чорвачилик ёки фермер хўжаликларида меҳнат қилмоқда. Уларнинг даромадини камида икки баробарга ошириш «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да мақсад қилинган. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг даромадлари ошганидан кейин аҳолининг ҳам даромади кўтарилади.

Элдор Туляков
«Дарё« / Дилруҳ Исомиддинова

Элдор Туляковнинг таъкидлашича, 2022—2026 йилларга мўлжалланган стратегияда давлат хизматлари кўрсатишни 100 фоиз электронлаштириш белгиланган.

«Бу аҳоли ўзининг уйидан туриб турли масалаларни давлат билан ҳал қила олади дегани. Бунинг энг афзал жиҳати – тезкорликда. Яъни масалаларни кимнингдир қош-қовоғига қараб ўтирмасдан, инсон омилисиз бажариш имконияти яратилади. Шунингдек, стратегияда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактаблари сонини ошириш белгилаб қўйилган», – деди марказ раҳбари.

Аввалроқ Элдор Туляков «Ҳаракатлар стратегияси»да бажарилмаган маълум бир бандлар «Тараққиёт стратегияси»га ўтказилганини айтганди. Хусусан, у «Ҳаракатлар стратегияси»да ҳокимларни сайлаш масаласига бир неча бор тўхталиб ўтилгани, лекин бу вазифа бажарилмаганини, шу сабабли мазкур банд «Тараққиёт стратегияси»га ўтказилганини такидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар