Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ яқин келажакда Европада ўз ҳарбий хизматчиларининг тахминан 100 минг нафарини сақлаб қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда CNN америкалик мансабдорларга таяниб хабар берган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Манбаларга кўра, агар НАТО минтақада қўшимча машғулотлар ўтказишга қарор қилса, Америка қуролли кучлари контингенти вақтинчалик ошиши мумкин. Бундан ташқари, «хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгарган тақдирда» АҚШ Европада янги базалар очса ҳам ҳарбий хизматчилар сони ортиши мумкин, деб тахмин қилади улар.

АҚШ НАТО мамлакатлари қуролли кучлари бош қўмондонларининг Брюсселдаги учрашувидан кейин бу режаларни кўриб чиқа бошлаган.

АҚШ Европадаги қўшинлари гуруҳини март ойида 100 минг кишига етказган эди. Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошлангунига қадар минтақада тахминан 60 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчилар бўлган. Бундан ташқари, Вашингтон НАТО жавоб кўрсатиш кучларига минг нафар аскарларини йўналтирган.

Президент Жо Байден Россия билан уруш қилиш ва Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун эмас, балки НАТО бўйича иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун минтақада бўлиб турганини таъкидлаган. АҚШ ҳукумати Украинадаги воқеалар ривожи ҳар қандай тус олган ҳолда ҳам Байден бу мамлакатга Россияга қарши курашиш учун америкалик аскарларни юбормаслигини бир неча марта айтиб ўтган.

Март охирида қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Жеймс Макконвил АҚШ Европадаги ҳарбий иштирокини совуқ уруш давридаги даражагача оширмаслигини маълум қилганди, бу даврда минтақада 350 минг АҚШ қўшинлари бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар