Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛда 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бельгиялик футболчи ўз фаолияти давомида иккинчи марта ушбу совринга эга чиқмоқда. Аввалроқ 2019/20 йилги мавсумда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Кевин АПЛда икки марта мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш бўйича Тьерри Анри, Криштиану Роналду ва Неманя Видичга тенглашиб олди.

30 ёшли футболчи жорий мавсум Премьер Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» футболчиси Фил Фоден АПЛда 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди