«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛда 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бельгиялик футболчи ўз фаолияти давомида иккинчи марта ушбу совринга эга чиқмоқда. Аввалроқ 2019/20 йилги мавсумда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Кевин АПЛда икки марта мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш бўйича Тьерри Анри, Криштиану Роналду ва Неманя Видичга тенглашиб олди.
30 ёшли футболчи жорий мавсум Премьер Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» футболчиси Фил Фоден АПЛда 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди.
Изоҳ (0)