Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44
Ўтган асрнинг 90 йилларда ҳам «Барселона» сафида ўз даврининг энг яхши футболчилари ҳаракат қилган. Улар клубга совринлар, мухлисларга эса қувонч келтирарди. Уларнинг аксарияти ҳозир ҳам футболда қолган, аммо бошқа ролларда. Қуйида каталонларнинг яқин ўтмишдаги юлдузлари қай даражада ўзгаргани ва уларнинг ҳаётида нималар содир бўлаётгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Андони Субисаррета, 60 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Субисаррета «Атлетик Бильбао»даги беш йиллик фаолиятидан сўнг «Барселона»га кўчиб ўтган. Машҳур дарвозабон «кўк-анорранглилар» сафида 385 ўйин ўтказган (шулардан 159 таси «қуруқ»). Суби ўтказилган ўйинлар сони бўйича Ла Лига рекордчиси ҳисобланади (622). Футболчиликни якунлаганидан кейин у бошқарув фаолиятини афзал кўрди — «Атлетик», «Барселона» ва «Марсель»да спорт директори лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг баҳорида француз клубидан истеъфога чиққанидан бери таътилда.

Рональд Куман, 59 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Куман «Камп Ноу»га 1989 йилда келган. «Барселона» учун 254 ўйин ўтказган нидерландиялик ҳимоячи 83 та гол урди. Каталонияда Куман тўрт карра Испания чемпиони, уч бор Испания Суперкубоги соҳиби, мамлакат кубоги ғолиби, шунингдек, Чемпионлар Кубоги ва УЕФА Суперкубогига эга чиққан. Куман 2018 йилдан 2020 йилгача Нидерландия термасини бошқарди, 2020—2021 йилларда эса «Барселона»га устозлик қилди. Бироқ муваффақиятсиз мавсумдан кейин у билан ҳамкорлик тўхтатилди. 2022 йилнинг апрель ойида Қатар—2022 дан кейин унинг яна нидерландлар бошқарувига қайтиши эълон қилинди.

Хосеп Гвардиола, 51 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Гвардиола 1990 йилдан 2001 йилгача каталонияликлар сафида тўп сурган. У ўзининг қадрдон клубида футболчилик фаолиятининг катта қисмини ўтказган. 378 ўйин, 11 гол, 37 голли узатма, 16 соврин. Гвардиоланинг «Барселона»даги ўйинчи сифатидаги натижалари ҳурматга сазовор, мураббийликдаги ютуқлари ҳақида эса яхшиси гапирмаган маъқул. Пеп 2016 йилнинг июлидан бери «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда ва у ерда ҳам мақтанишга арзигулик натижалар қайд этмоқда.

Хосе Мария Бакеро, 59 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Бакеро «Реал Сосьедад»даги саккиз йиллик фаолиятидан сўнг «Барселона»га кўчиб ўтади ва янги жамоасидаги биринчи мавсумидаёқ УЕФА Кубок эгалари кубогини қўлга киритади. Хосе Мария тўққиз йил давомида «Барселона»да  сардорлик даражасигача кўтарилди, 339 ўйинда 94 та гол урди ва 14 та соврин, жумладан Чемпионлар Лигасига эга чиқди. Сўнгги йилларда Бакеро «Барселона» ёшлар бўлимига раҳбарлик қилган.

Луис Энрике, 52 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Энрике Каталония клубига 1996 йилда келиб қўшилган. Футболчи «Реал»да ўйнаганига қарамай тезда жамоага мослашиб кетган ва каталониялик мухлисларнинг севимли ўйинчиларидан бирига, кейинроқ эса жамоа сардорига айланган. Энрике «кўк-анорранглилар» сафида 300 та ўйин ўтказиб, 108 та гол урган. У жамоа билан Испаниядаги барча мусобақаларда, шунингдек, УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонган. «Барса»га мураббийлик қилганида эса янада кўпроқ муваффақиятга эришган — 9 та соврин. Айни пайтлар Энрике Испания терма жамоасини бошқармоқда.

Луиш Фигу, 49 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фигу испан футболининг азалий икки рақиби — «Барселона» ва «Реал»да ўйнаган кам сонли журъатли футболчилардан бири. Португалиялик Каталония жамоасида 248 та ўйин ўтказиб, 45 та гол урган ва 51 та голли узатмани амалга оширган. Фигу Каталонияда икки марта Ла Лига ва Испания Кубогини қўлга киритган, шунингдек, бир мартадан Кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлган. Ҳозирда Луиш УЕФА аппаратида маслаҳатчи лавозимини эгаллаб турибди.

Микаэл Лаудруп, 56 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Лаудруп 1989 йилда «Барселона»га ўтган. Даниялик ярим ҳимоячи жамоадан кетган Гари Линекернинг ўрнини эгаллаб, ҳужум гуруҳининг асосий етакчиларидан бирига айланганди. Каталония клубидаги беш мавсумда Микаэл 215 та ўйин ўтказиб, 48 та гол урган. Ла Лигада 4 карра чемпион бўлган. 2000 йилда даниялик мураббийлик фаолиятини йўлга қўяди. 2018 йилда Қатарнинг «Ар-Райён» клубидан кетганидан кейин ишсиз юрибди.

Ривалдо, 50 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Беш йиллик давр мобайнида Ривалдо Каталония жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Бу давр ичида унинг нималар қилганини статистик маълумотлар ҳам кўрсатиб турибди: 235 ўйин, 130 гол. Бразилиялик футболчи клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида кучли ўнликка киради. «Барселона» билан биргаликда Ривалдо икки марта Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган. 2002 йилги Жаҳон чемпиони ҳозирда Флоридада яшамоқда.

Ромарио, 56 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Бразилиялик ҳужумчи «Барселона»да атиги икки мавсум ҳаракат қилган, аммо қисқа вақт ичида ажойиб ўйин кўрсата олган. Ромарио 65 та ўйин ўтказиб, 39 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Шу икки йил давомида бразилиялик икки карра Испания чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди. Ҳозирда Ромарио сенатор сифатида фаолият юритади.

Христо Стоичков, 56 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Стоичков «Барселона»да жами етти мавсум ўтказган. Натижа: 294 та ўйин, 114 та гол, 14 та соврин ва 1 та «Олтин тўп». Айни дамда Христо ўз академиясига раҳбарлик қилади, шунингдек, Испания телевидениесида футбол эксперти сифатида ишлайди.

Роналдо, 45 ёш

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Сўйлоқ»нинг «Барселона»даги фаолияти қисқа, аммо жуда ёрқин ўтган. Роналдо 49 та ўйинда қатнашиб, 47 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. Рақамлар шунчаки ақл бовар қилмас даражада. 1996 йил натижалари бўйича бразилиялик ФИФА талқинига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган, 1997 йилда у клубга Испания Кубоги ва Кубок эгалари кубогини ютишда ёрдам беради. Ўша йили Роналдо 37 ўйинда 34 та гол уриб, «Олтин бутси»ни ҳам ўзиники қилган. Роналдо учун Испанияга иккинчи марта келиш («Интер»дан «Реал»га) ҳам анча омадли бўлган: ўша уч хил  соврин, жумладан, эришилмаган Ла Лиганинг олтини ҳам. Икки карра «Олтин тўп» соҳиби ҳозирда «Вальядолид» клуби президенти ва эгаси ҳисобланади. Шунингдек, у 2021 йилда ўзи фаолиятини бошлаган клуби «Крузейро»нинг 90 фоиз акцияларини сотиб олган, 2022 йилда эса унинг эгасига айланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов