Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятининг Поп туманида ўрикнинг эртапишар навларини хорижга экспорт қилиш бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманда йиллар мобайнида фойдаланилмай келинган ерларда интенсив боғлар яратилиб, инновацион технологиялар жорий этилган ва «Nuran uz» мева-сабзавотчилик кластери фаолияти йўлга қўйилган эди.

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

102 гектар майдонда 4 та қудуқ қазилиб, томчилатиб суғориш йўли билан Испаниядан келтирилган эртапишар, ҳосилдор ўрик, шафтоли ва наъматак навлари экилди.

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ўрикнинг дастлабки ҳосилини йиғиштириб олишга ҳам улгурдик. Ҳозиргача Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Кореяга 500 тоннадан ошиқ ўрик юборилди», — дейди мазкур кластер таъсисчиси Нурали Абдуллаев.

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Абдуллаевнинг айтишича, хорижга ўрикнинг ҳар бир килоси ўртача 2,5 доллардан сотилмоқда. Кластер томонидан яна камида 500 тонна ўрик ҳосили олиниши режалаштирилган.

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёев 2020 йили Наманган вилоятига ташрифини айнан ушбу кластердан бошлаган ва бу ерда олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берганди.

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди