Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда қўли гўшт майдалагичга кириб кетган 3 ёшли болага ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё ФВБ матбуот хизмати

Фото: Қашқадарё ФВБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 8 май куни вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига 3 ёшли боланинг эҳтиётсизлиги оқибатида чап қўли гўшт майдалагич ичига кириб қолгани ва уни олишда амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, вилоят қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган шифохонага етиб бориб, қисқа вақт ичида тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини олиб ташлашда амалий ёрдам кўрсатган.

Тиббиёт ходимлари берган маълумотларга кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Наманганда қўли электр гўшт майдалагичга кириб кетган икки ёшли қизга ёрдам кўрсатилганди. Вилоят ФВБ барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўраганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг