Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзагросуғурта» Кузатув кенгаши қарори билан Шухрат Расулов бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзагросуғурта» матбуот хизмати

Фото: «Ўзагросуғурта» матбуот хизмати

Маълумот учун, Шухрат Расулов 1971 йил Нукус шаҳрида туғилган. 1993 йил Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, 1999 йил Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, 2009 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар у «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармасида бошлаган.

Шу вақтга қадар «Микрокредитбанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Алоқабанк», «Ипотекабанк», «Туронбанк» каби молия муассасаларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари лавозимида Сарвар Отамуродов ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисига биринчи ўринбосар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times