Ярим ҳимоячи Пол Погба «Манчестер Юнайтед»дан «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин.
The Guardian хабарига кўра, «шаҳарликлар» ушбу ёзда ярим ҳимоячини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Франциялик футболчининг ўзи ҳам «Манчестер Сити»га ўтишга тайёр, у жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола билан ҳамкорлик қилишга қизиқиб қолган. Испаниялик мураббийнинг фикрича, Погба ярим ҳимояда ҳозиргидан кўра «чуқурроқ» ўйнай олади.
«Манчестер Сити» Полга яна бир мавсум узайтириш имконияти билан 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Ярим ҳимоячининг маошининг камайишига мажбур бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Погба 2016 йилдан бери «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Англия Премьер Лигасининг 2021/22 йилги мавсумида 20 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)