Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Лигаси ярим финал жавоб ўйинлари 5 май, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Айнтрахт» «Вест Ҳэм» устидан 1:0 ҳисобида (дастлабки баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилган) ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Немис клуби 1980 йилдан буён илк бор Еврокубок финалига йўл олди. Умумий ҳисобда «Айнтрахт» учун бу учинчи финал ҳисобланади. 1959/60 йилги мавсумда Европа Чемпионлар Кубогида «Реал»га 3:7 ҳисобида мағлуб бўлган. 1979/80 йилги мавсумда эса УЕФА Кубоги финалида «Боруссия М» устидан (2:3, 1:0) меҳмондаги гол эвазига ғалаба қозонган.

Иккинчи финалчи «Рейнжерс» эса 1/2 финалда «Лейпциг»ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Шотландия жамоаси 2008 йилдан кейин биринчи марта финалга йўл олди.

«Рейнжерс» 2008 йилда УЕФА Кубоги финалида «Зенит»га мағлуб бўлган эди. Шундан буён шотландлар Еврокубоклар ҳал қилувчи баҳсларига чиқа олмаётганди. Глазголиклар ўз тарихида 5 марта Еврокубоклар финали йўлланмасини қўлга киритди.

Европа Лигаси финали 18 май санасига белгиланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди