Ҳукумат қарори билан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Низомга мувофиқ, ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар асосида амалга оширилади. Ўқувчилар фақат ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.
Танловда қатнаниш учун қабул комиссиясига платформа орқали ҳужжатлар (туғилганлик гувоҳномаси, табел нусхаси, 3х4 расм, олимпиада ғолиблигини тасдиқловчи ҳужжат (бор бўлса) юборилади.
Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан тест шаклида ўтказилади:
- аниқ фанлар йўналишида: математика, физика, инглиз тили;
- табиий фанлар йўналишида: биология, кимё, математика, инглиз тили.
Эслатиб ўтамиз, апрель ўрталарида Шавкат Мирзиёев «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Унга Ўзбекистонда Президент мактабларига кира олмаган 5-синф ўқувчилари янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади.