Tesla асосчиси Илон Маск шу ҳафта ўзининг электр автомобиль компаниясининг 4,4 миллион дона акциясини деярли 4 миллиард долларга сотди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
У 28 апрель куни ижтимоий тармоқда Tesla акцияларини бошқа сотишни режалаштирмаётганини эълон қилди.
Икки кун ичида Маск автомобиль компаниясининг 4,4 миллион дона акциясини сотган.
26 апрелда акциялар нархи 12 фоизга арзонлашган, бироқ 27 апрель, чоршанба куни бир фоизга кўтарилган.
Бу маълумотлар ошкор бўлгач, Маск 28 апрель, пайшанба куни кечқурун Twitter’да Tesla акцияларини бошқа сотишни режалаштирмаётганини ёзди. Маскнинг бойлигининг катта қисми унинг Tesla компаниясидаги улушига тўғри келади. Компанияда унинг улуши — 21 фоиз.
Илон Маскнинг бойлиги ҳафта бошида Twitter’ни сотиб олишга рози бўлганидан кейин бир кун ичида 29 миллиард долларга қисқарган. Бунга Tesla акциялари нархининг тушиб кетиши сабаб бўлди.
Аввалроқ Илон Маск Twitter учун нақд пулни қаердан олмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)