Қайта қайта томоша қилиш мумкин бўлган мультфильмлар бор, улар ҳамиша завқ бағишлайди. Disney мультфильмлари бунга ёрқин мисолдир. Уларни ҳамма болаликдан яхши кўради ва йиллар ўтгач мультфильмларга чуқурроқ эътибор бериш бошланади, кейин эса биринчи томоша қилгандагидан анча мураккаб кўринади.
AdMe нашри синчков томошабинлар учун севимли мультфильмларда эътибордан четда қолган деталлар кетма-кетлигини тақдим этди.
«Энканто»даги ранг-баранг сув ҳавзаси Колумбиядаги ҳақиқий маскан — Кано Кристалес дарёсидан илҳомланиб яратилган. У одатда «Беш хил ранг дарёси» ёки «Суюқ камалак» деб номланади ва ранги билан машҳур.
«Лило & Ститч» (2002) мультфильмидаги табрикномаларда Walt Disney жаҳон дам олиш марказини кўриш мумкин.
«Мулан» (1998) мультфильмида қаҳрамон сочига тез-тез тегиб туради. Унга овоз берган актриса Минг-На Вен ҳам шундай қилади. Аниматорлар буни пайқаб қолишди ва Муланга ҳам худди шундай одатни беришди.
«Қалб» (2020) мультфильмидаги Хотира майдонидаги ҳайкал Disneyлендда жойлашган Уолт Disney ва Микки Мауснинг машҳур ҳайкалига ўхшайди.
«Коко сири» картинасида (2017 йил) Мигелнинг ити Данте ўзининг машҳур фильмларидан биридаги кумири Эрнесто де ла Крузнинг оти шарафига номланган.
«Энканто»да (2021) Агустин пианино чалаётганида колумбиялик мусиқачи Жо Арроёнинг машҳур салсаси «Эн Барранқуилла Ме Қуэдо» нинг бошланишини эшитиш мумкин.
«Рататуй» (2007) фильмида Колетта Calahan моделидаги мотоциклга минади. Бу рассом Шарон Калаханга ишора.
«‘Сув париси’ мультфильмида Гуффи ва Миккини топдим».
«DVD шарҳига кўра, ‘Императорнинг саргузаштлариъидаги Чича Disney анимацион фильмидаги биринчи ҳомиладор аёлдир».
«Ақл бовар қилмайдиганлар» (2004) мультфильмида 1937 йилда «Оппоғой ва етти гном» картинаси устида ишлаган икки афсонавий аниматор – Фрэнк Томас ва Олли Жонстон кўринган саҳна бор.
«Ўйинчоқлар тарихи»даги коптокни ‘Камон’ (2021) мультфильмида топдим».
«Пиноккио»да (1940) Фигаронинг каравоти ёнида кичик қум қутиси бор, у фақат битта саҳнада кўринади.
«Музюрак» (2013) мультфильмида ҳақиқий Скандинавия ёзувларини кўриш мумкин.
«Энканто»да (2021) Wе Донът Талк Абоут Бруно қўшиғида соябонлар Колумбия байроғи рангларига бўялган. Сариқ соябонлар бироз каттароқдир, чунки байроқдаги сариқ чизиқ қолганларига қараганда кенгроқ.
«Қаҳрамонлар шаҳрида» (2014) Хиро ва Баймакс полиция бўлимида бўлган саҳнада столда «Волт» мультфильмида ҳайвонларни назорат қилувчи офицер Эстер ва Болт (2008) нинг суратлари бор.
Мавзуга доир:
- Асл моҳиятини фақат катталар тушуна оладиган мультфильмлар (фото)
- «Ёмон йигитлар» мультфильми АҚШ прокати етакчисига айланди
- Болалар учун ишланган машҳур мультфильмлардаги фақат катталар тушунадиган кадрлар (фото)
- Намойишидан 20 йил ўтиб ҳам томошабинларнинг севимли мультфильми бўлиб қолаётган «Музлик даври» картинаси ҳақида қизиқарли маълумотлар