Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина олий Радаси Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 77 йил тўлиши муносабати билан қарор қабул қилди ва унда Россияга «натсизм устидан ғалаба қозонган» дея таъриф бериб бўлмаслиги қайд этилган.

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Ҳужжатда Украина халқининг Гитлер иттифоқига қарши ва нацистлар Германияси эгаллаган ерларни озод қилишдаги роли алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, олий Рада тасдиқлаган қарорда Россия федерациясининг Украинадаги жиноятларига барҳам бериш зарурлиги, Путин режими суд қилиниши ва ривожланган дунёнинг сайи-ҳаракатлари билан нацистлар Германияси каби жазоланиши кераклиги таъкидланган.

Шунингдек, Рада депутатлари АҚШ конгрессига Россияни терроризмга ҳомийлик қиладиган давлат сифатида тан олиш ҳақидаги мурожаатни ҳам қабул қилган.

Бундан ташқари 3 май куни бўлиб ўтган Рада йиғилишида парламентарийлар олдида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон видеоконференц алоқа орқали мурожаат қилган, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский уруш бошланганидан бери илк бора шахсан иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар