Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туниснинг Монастир шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги ITF таснифига кирувчи мусобақа ўз якунига етди.

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ушбу мусобақада чемпионга айланди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонлик теннисчи финал баҳсида испаниялик Ивон Кавалье-Реймерсга қарши кортга чиқди.

2 соат 10 дақиқа давом этган ўйинда Нигина рақибини мағлуб этди (3:6, 6:2, 6:2) ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Шу тариқа, Нигина Тунисдаги турнирда 25 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар