Ижтимоий тармоқда Nexia автомобили ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасидан тана қисмини (оёғини) чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХХ маълумот берди.
Маълум қилинишича, видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу Nexia ҳайдовчиси Ш.Т.га нисбатан тегишли чора кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.
Шунингдек, видеолардаги қолган қоидабузарликлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)