Чемпионлар Лигасининг 1/2 финали жавоб ўйинларига ҳакамлар тайинланди.
«Ливерпуль» сафарда 3 май куни «Вильярреал» билан баҳс юритади (биринчи ўйин — 2:0). Ушбу учрашувни нидерландиялик Данни Маккели бошқариб боради.
4 май, чоршанба оқшомида Мадридда бўлиб ўтадиган «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилигига (биринчи ўйин — 3:4) эса италиялик Даниэле Орсато тайинланди.
Ҳар иккала ўйиннинг ҳам бошланиш вақти Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган. Мазкур жуфтликлар ғолиблари 28 май куни бўлиб ўтадиган финалга йўл олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)